Шу боис ҳам унинг қадри берган билими баробарида инсоний фазилатлари, меҳр-шафқати, сабри ва фидойилиги билан ўлчанади. Урганч давлат педагогика институти ректори, педагогика фанлари доктори, доцент Феруза Мадраҳимованинг яқинда чоп этилган “Ўқитувчи қадри” китобида шу ҳақда сўз юритилади.
Бундан бир неча йил аввал давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси ва халқпарварлиги туфайли таълим тизимини ислоҳ этиш жараёнида ўқитувчи қадри ва нуфузини юксалтириш, жамиятдаги обрўсини кўтаришга алоҳида эътибор қаратилган ҳамда қатор амалий ишлар бошланган эди.
Муаллиф ушбу китобда янги Ўзбекистонда ўқитувчи қадр-қиммати, мавқеи, обрўси ва ҳурматини юксалтиришга қаратилган эътибор, педагоглик жозибаси ва машаққати, касбий қадриятлари ҳамда юртимизда таълим тизимидаги ислоҳотлар, хорижий тажрибалар бўйича сўз юритган.