Муаммолар ўз ечимини топмоқда

    Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқаролар билан кўпроқ мулоқот қилиш, улар билан дилдан суҳбат қуриш, жойларга чиқиб муаммоларини ўрганиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Давлат хизматлари агентлиги ва ДХА Тошкент вилояти бошқармаси масъуллари иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилди.

    Хусусан, давлат хизматлари кўрсатилишини самарали ташкил этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари Бўка туманининг “Навобод” ва Пискент туманининг “Митан” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Сайёр қабул давомида давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳаси бўйича маслаҳат сўраган фуқаролар ва мурожаатчиларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Янги хизмат турлари ва хизматларини масофадан олиш тартиблари тўғрисида айтиб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида 50 нафарга яқин фуқародан сув таъминотига уланиш учун аризалар “Навобод” МФЙ биносининг ўзида сайёр тартибда қабул қилинди.

    Бекобод туманининг “Шова” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр учрашувлар давомида фуқаролар кадастр паспортини шакллантириш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш каби давлат хизматларидан сайёр тартибда фойдаланди.

    Ўтказилган сайёр қабуллар давомида туман ва шаҳар Давлат хизматлари маразлари мутахассислари томонидан аҳолига турли масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида аҳолига 458 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Солиқ идоралари билан ҳамкорликда деҳқон бозор ва савдо комплексларида ўтказилган ўрганишларимиз давомида эса 65 та рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Аҳоли кадастр паспортини шакллантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш каби давлат хизматларидан кўпроқ фойдаланди.

    Ўрта Чирчиқ туманининг Тинчлик, Роватак маҳаллаларида ўтказилган халқ билан мулоқотда аҳоли муаммолари ўрганилди. Тадбир давомида муаммоли масалалар бўйича мурожатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, баъзилари тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Маҳаллалар ҳудудидаги шаръий никоҳда яшовчи оилаларга қонуний никоҳдан ўтиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Агентлик ходимлари Тинчлик маҳалласи биноси олдида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экди.

    Тадбирлар давомида 767 та ҳолатда ФҲДЁ соҳасига оид муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар давомида 183 нафар фуқаронинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланди. Уларнинг 18 нафарига сайёр хизмат давомида гувоҳномалар расмийлаштириб берилди. Қолган фуқароларга ҳам тез орада ҳужжатлар тайёрланиб, гувоҳномалар топширилади. 216 та шаърий никоҳ асосида яшаётган оилалар аниқланган бўлса, 76 та оиладан қонуний никоҳга киришиш тўғрисида аризалар қабул қилинди. Тадбир давомида оилавий ажримларнинг олдини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қибрай, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ туманларида ажрим ёқасидаги оилалар билан учрашувлар ўтказилди. Оилавий низолари ҳал этилиши натижада 79 та ажрим бўйича аризалар қайтариб олиниб, оилалар ажралиб кетишидан сақлаб қолинди.

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates