Мудофаа вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

    Генерал майор Шерматов Фарҳоджон Ортиқович Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Генерал майор Шерматов Фарҳоджон Ортиқович ушбу тайинловга қадар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

    ***

    Полковник Турсунов Кадиржон Абдипаттаевич Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

    Полковник Турсунов Кадиржон Абдипаттаевич ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

    ***

    Полковник Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

    ***

    Подполковник Раҳимов Бахтиёр Нематович Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

    ***


    Тиббий хизмат полковниги Расулов Улуғбек Абдугафурович Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, амалга оширилди.