Муқаддасдир Ватан байроғи!

    Мамлакатимизда 18 ноябр 2021 12306

    Ўз мустақиллигини қўлга киритган ҳар бир юрт байроғининг музаффар ҳилпирашини истайди. Чунки байроқ дунёда ўз ўрни ва мустақиллигининг тан олинганининг бир ифодасидир.

    Бундан роппа-роса 30 йил муқаддам Ўзбекистон деб аталмиш осойишта, эркин ва фаровон юртнинг она табиатдан андоза олиб ишланган давлат байроғи қабул қилинган эди. Шундан буён бу муқаддас байроқ энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, зафарли қўлларда баланд кўтарилмоқда.

    Бугун Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Тойлоқ туманидаги 17-мактабда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви Тойлоқ туманидаги 17-мактаб билан ҳамкорликда «Муқаддасдир Ватан байроғи!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши, байрам чиқишлари бўлди ва бу чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

    Бугун бу байроқ фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган барча
    эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсолига, қалбларни яқинлаштирадиган воситага айланган. Дунёнинг қайси бурчида бўлманг, бу байроқ она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.

    Нодир Алимов,

    «Маҳалла» хайрия жамоат фонди

    Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви

    матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates