Мурожаатчи уйига яқин ҳудудда бошланган қурилиш ишлари тўхтатилди — Омбудсман

    Таъкидланишича, мазкур қурилиш лойиҳаси бўйича Архитектура режалаштириш топшириғи тайёрланмаган, объект Бош бошқарма ҳузуридаги Архитектура шаҳарсозлик кенгашидан ўтказилмаган ҳамда тегишли рухсатнома олинмаган экан.

    Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро А.С. хонадони олдидан атига 5 метрлик масофа узоқлигида қурилиш бошланганидан норози бўлиб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га қилган мурожаати ўз ечимини топди.

    Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати маълум қилди.

    Маълум қилинишича, ҳолат ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди.

    Ўрганиш давомида дастлаб, қурилишга оид ҳужжатлар сўралганда тадбиркор томонидан улар тақдим қилина олмади. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Андижон вилояти Асака тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига Омбудсман сўрови киритилди.

    Омбудсманга маълум қилинишича, мазкур қурилиш лойиҳаси бўйича Архитектура режалаштириш топшириғи тайёрланмаган, объект Бош бошқарма ҳузуридаги Архитектура шаҳарсозлик кенгашидан ўтказилмаган ҳамда тегишли рухсатнома олинмаган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид айрим маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга кўра, лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда келишмасдан бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш таъқиқланади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро мурожаати ижобий ҳал қилиниб, аҳоли яшаш ҳудудига яқин масофада бошланган қурилиш ишлари тўхтатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates