Бухородаги тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди

    Омбудсман тавсиясига кўра, Бухородаги тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди.

    Бу ҳақда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилган.

    Амалдаги тартибга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар йил давомида яқин қариндошлари билан 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланишлари мумкин.

    Баъзи маҳкумлар жазо муддатларини хўжалик ишларига жалб қилинган ҳолда тергов ҳибсхоналарида ўташади. Лекин, барча тергов ҳибсхоналарида ҳам узоқ муддатли учрашувлар учун зарур шароитлар яратилмаган.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Хусейнова томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 4-сон тергов ҳибсхонасига ўтказилган мониторинг ташрифида айнан шу ҳолат аниқланган. Шундан сўнг, маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналарини ташкил этиш бўйича Омбудсман тавсиялари тайёрланиб, тегишли идораларга киритилган эди.

    Куни кеча Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонасида Омбудсман тавсиясига кўра, узоқ муддатли учрашув учун қурилган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates