Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди

    Сиёсат 16 июн 2025 429

    Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

    Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.

    “Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?

    Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!

    Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади”, — деди Президент.

    Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates