Мутахассислар халқаро стандартлар асосида тайёрланади

    Таълим 26 май 2023 2018

    Марказий Осиёда ягона – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳозирда дунёнинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширмоқда.

    Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурлари асосида Erasmus+, Twinning, Buznet, IAEA лойиҳалари доирасида таълим маскани профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари халқаро даражадаги семинар ва тренингларда мунтазам иштирок этишади.

    Бугун университетда 23 та таълим йўналишлари бўйича 6122 нафар бакалавр, 32 та мутахассислик бўйича 246 нафар магистрлар таҳсил олишмоқда.

    Ветеринария соҳасида мутахассис тайёрлаш тизими халқаро стандартларга мосми?

    Бу йўлда университетда қандай ишлар амалга ошириляпти?

    Меҳнат бозори талаблари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг бугунги кундаги долзарб масалалари ва уларнинг ечимлари нималардан иборат?

    Республика Олий таълим, фан ва инновациялар, Қишлоқ хўжалик вазирликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида кадрлар тайёрлашда олий таълим ва техникумлар учун ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини оширишнинг асосий тамойилларига бағишланган Республика ўқув-услубий  семинарида юқорида қайд этилган масалалар муҳокама этилди.

    — Таълим маскани мақоми оширилгач, Президент қарорига асосан, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик мутахассислари тайёрлайдиган таянч олий таълим муассасасига айланди. Халқаро стандартлар бўйича, бу мутахассислар минимум 5 йилдан 7 йилгача муддатда тайёрланади. Биз ўқув-услубий дастур ва режаларимизни шу талаблар асосида амалга оширишимиз лозим, — дейди семинар ишини очиб берган ректор, профессор Худойназар Юнусов.

    Ўқув-услубий семинарда мамлакатимиз ва хориждан 15 та OTMлари ва 20 га яқин профессионал таълим масканларининг вакиллари иштирок этишди.

    Олий ва профессионал таълимда кредит тизими асосида ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш ҳамда уларни узвийлигини таъминлаш мавзусида университет ўқув-услубий бошқарма бошлиғи, профессор в.б. Рахматулла Рўзиқулов,

    Ветеринария медицинаси таълим йўналишлари ва мутахассисликларида кадрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар бўйича Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультети декани Шукурулла Қурбонов,

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ветеринария хизмати, фан-таълим -ишлаб чиқариш интеграцияси хусусида   Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети декани, профессор Равшан Давлатовнинг маърузалари тингланди.

    Шунингдек, Ветеринария илмий тадқиқот институти директори, профессор Бозорбой Элмуродов ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти директори. қ.х.ф.д. доцент Эркин Шаптаковнинг маърузалари ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди.

    — Бугун маҳаллий бозорда ҳам, халқаро меҳнат бозорида ҳам бу мутахассисларга талаб ўта юқори. Кадрлар салоҳияти бир нечта муҳим омилларга боғлиқ. Таълим сифатининг ошиши учун аввало моддий-техник база, ўқув ва илмий лабораториялар бўлиши, ҳар бир мутахассислик ва йўналишлар бўйича илмий ва юқори педагогик маҳоратга эга жамоанинг шаклланиши, қолаверса, хорижий тажриба, илғор ОТМлар билан мобиллик муҳим роль ўйнайди. Бугун биз шу масалаларни муҳокама қилдик, — дейди университет ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Абдуғани Элмуродов.

    Семинар ишида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим тадқиқотлари, илғор технологияларни жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Эсанов, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи  С.Мавлоновлар иштирок этишди.

    Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates