Ўзбекистон ва БАА туризм соҳасидаги алоқаларни жадаллаштиради
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев жорий йил 2-3 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган III-Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук Ал Марри билан музокаралар ўтказди.