Ўзбекистон ва БАА туризм соҳасидаги алоқаларни жадаллаштиради

    Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев жорий йил 2-3 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган III-Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук Ал Марри билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги туризм соҳасидаги бугунги кундаги ҳамкорлик даражасини ва соҳадаги алоқаларни кескин жадаллаштириш, жумладан, давлатлар орасида мавжуд бўлган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Учрашув якунига кўра ўзаро туризм тарғибот кампанияларини кучайтириш, БАА ишбилармон доиралари ва сармоядорларини мамлакатимизга жалб этиш бўйича қатор келишувларга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates