Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

    Воқеа-ҳодисалар 15 март 2022 4188

    Икрамов Зафар Шавкатович Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Зафар Шавкатович 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1998 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

    Зафар Икрамов меҳнат фаолиятини 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси ДТ Халқбанк Наманган вилояти бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.

    2000-2007 йилларда Ипак йўли банкида мутахассисликдан марказ бошлиғигача бўлган вазифаларда ишлаган. 2008-2021 йилларда Давлат мулки қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси умумий бўлим бошлиғи-ишлар бошқарувчиси вазифасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимигача бўлган меҳнат йўлини босиб ўтган.

    Икрамов Зафар Шавкатович тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates