Лойиҳанинг навбатдаги босқичида республиканинг турли ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш учун махсус енгил конструкцияли кўчма дўконлар тайёрланиб, ҳудудлардаги аҳоли гавжум бўлган савдо объектларига имтиёзли тартибда жойлаштирилиши режалаштирилди.
Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги, “Чорсу” деҳқон бозори билан яқиндан ҳамкорликда махсус дўконнинг очилиш маросими биринчилардан бўлиб Наманган вилоятида ташкил этилди.
“Биз биргамиз” лойиҳаси доирасидаги бу каби хайрли тадбирлар мунтазам давом эттирилади.









