Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 61 та ҳолат аниқланди

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар томонидан тизимга 5 млрд 70 млн сўмлик зарар етказилган.

    Жорий йилнинг 14 – 17 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, шунингдек, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 61 та ҳолат аниқланди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар томонидан тизимга 5 млрд 70 млн сўмлик зарар етказилган.

    Мисол учун, Чортоқ туманида жойлашган «Ч.М.В.» МЧЖда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида 1 млрд 683 млн сўмлик электр энергияси ўғирланган.

    Тўрақўрғон туманида эса «С.С.М.» МЧЖ ўзбошимчалик билан электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига 319,9 млн сўмлик зарар келтирган.

    Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates