Наманганда ҳоким номини сотиб ер олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга тушди

    Хавфсизлик 14 октябр 2020 573

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    2019 йилнинг декабрь ойида 48 ёшли А.Х., ва 23 ёшли Б.Б., лар олдиндан жиноий тил бириктириб, Наманган шаҳар Ғалча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.А.,нинг ишончига киришади. Унга “Наманган туман ҳокими билан гаплашиб, тикувчилик цехи қуриш учун Наманган туманида жойлашган “IDEAL” тикувчилик корхонаси ёнидаги дала майдонидан ер майдони ажратиб берамиз, ҳар бир сотих ер учун 700 АҚШ долларидан берасиз” - деб ишонтиришади. С.А.,нинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдоридаги, яъни 322.714.400 сўм ҳисобидаги жами 34 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, С.А.,га ер майдони олиб бермай, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағларини шахсий манфаатлари учун сарфлаб юборган.

    Мазкур ҳолат бўйича 02.10.2020 йилда Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Х., ва Б.Б.,ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати