Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, ҳолат шу йилнинг 10 март куни тахминан соат 16:30 ларда Яшнобод тумани, «Дўстобод» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
2-гуруҳ ногирони, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи Х.Д. шу ердан ўтиб кетаётган вояга етмаган М.Х.га нисбатан куч ишлатган.
М.Х. бақиргач, Х.Д. уни қўйиб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
"Ўтказилган текширув жараёнида М.Х.га зарар етмагани аниқланди ва у билан психолог томонидан суҳбат ўтказилган. Фуқаро Х.Д. воқеа содир бўлган куннинг ўзида шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади хабарда.