Наманганда пахтачилик йўналишидаги янги кластер ишга тушди

    Мамлакатимизда 25 октябр 2020 1984

    Наманган шаҳрининг Ровустон даҳасида «Namangan paхta teks» кластер корхонасини қад ростлади.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 92 миллиард сўм бўлиб, мазкур корхонага Хитойнинг «WILTOP export & import» компаниясида ишлаб чиқарилган қиймати 6,78 миллион долларга тенг замонавий йигирув, тўқув, тикув ва бўяш технологик линиялари сотиб олинди.

    Лойиҳа доирасида реконструкция ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун жами 5,0 миллиард сўм маблағ «Namangan paхta teks» МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан сарфланди.

    Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4 000 тонна пахта толасини қайта ишлаб, 3 400 тонна калава-ип ишлаб чиқариш имкониятига эга. Келажакда бу ерда 500 тонна момиқ сочиқ ва 3 300 минг п/м мато ишлаб чиқарилади ҳамда буюртмага асосан 1 300 тонна калава-ип маҳсулотлари истеъмолчиларга хом ёки бўялган ҳолда етказиб берилади.

    Ушбу лойиҳа тўлиқ ишга тушиши билан 1 000 та янги иш ўрни яратилади.

    «Namangan paхta teks» МЧЖда ишлаб чиқарилган тайёр матоларнинг 20 фоизини республикада янги ташкил этилган тикув-трикотаж мажмуаларига етказиб бериш, қолган 80 фоиз тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш кўзда тутилган.

    Косонсой туманидаги пахта хом-ашёси етиштиришга режалаштирилган 3 955 гектар ер майдони кластер ташкилотчиси «Namangan paхta teks» МЧЖга ажратиб берилди. Бу билан лойиҳа доирасида кластернинг пахта хом-ашёсидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондиришга муҳим омил яратилди.

    2020 йил пахта ҳосилидан жами 11 300 тонна хом-ашё етиштириш режалаштирилган бўлиб, тумандаги 173 та фермер хўжалиги билан шартномалар тузилган ва белгиланган тартибда бўнак пуллари тўлиқ ўтказиб берилган.

    Шунингдек, лизинг асосида 12 дона ТТЗ-10 НС чопиқ трактори, 10 та КХУ-4В культиватори, 4 та ОВХ-600 пуркагичи, 4 та штангел «ALFA-60» баргдан озиқлантириш мосламаси, 4 та СЧХ-4В чигит экиш сеялкаси сотиб олиниб, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

    Лойиҳа ишлари давом эттирилиб, унга кўра 2021 йилнинг II-чорагида пахта чигити ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг қиймати 7,5 миллиард сўмни ташкил этиб, 100 фоиз кластер корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва бунинг натижасида қўшимча 50 та янги иш ўрни яратилади, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates