Наманганда «Уч авлод» учрашуви

    Ҳарбий 5 апрел 2022 2975

    Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Уч авлод» учрашуви ташкил этилди.

    Учрашувда кўп йиллар мудофаа тизимида фаолият юритган ва ҳарбий хизмат ўташ тажрибасига эга бўлган фахрийлар, ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда шижоатли, иқтидорли ёшлар Ватан равнақи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашишди.

    Таъкидлаш лозимки, ўрта ва кичик авлод вакиллари билан ташкил этилган учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади. Устоз-шогирд анъаналарини уйғунлаштирган, кексаларнинг бой тажрибаларини ёш авлодга улашиш мақсад қилинган мазкур учрашув ҳам шу каби руҳда ўтди.

    Ўзига хос давра суҳбатидан сўнг, «Яхшидан боғ қолади» шиорига амал қилган ҳолда марказ ҳудудига янги манзарали кўчатлар экилди.

    Шунингдек, Хотира ва қадрлаш майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates