Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилда Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби, боғ ва музей барпо этилган эди.

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилда наманганлик сайловчилар билан учрашувда жадид бобомиз номида чет тиллари олийгоҳи ташкил қилиш мақсадини айтганди. Бу ҳаётга кўчиб, 2022 йилда Тўрақўрғон туманида шундай институт ташкил топди.

    Институтда жаҳон тиллари факультети, 6 та кафедра ва 16 та таълим йўналиши бор. Ҳозирда икки босқичда 1 минг 523 нафар талаба сабоқ олмоқда. Келгуси йилларда уларнинг сони яна ортади.

    Шунинг учун Янги Наманган ҳудудида 5 гектар жойда олийгоҳ учун янги кампус қурилмоқда.

    Президентимиз ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

    Ҳозирда минг ўринли ўқув биноси, спорт зали, ошхона қад ростлаган. Уларни шу йил августда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Кейинги босқичларда талабалар ётоқхонаси ва яна бир ўқув биноси барпо қилиниши кўзда тутилган.

    Президентимиз шу ерда Янги Наманган шаҳри босқичлари бўйича тақдимот билан танишди.

    Унинг қурилиши икки йил олдин бошланган эди. Бугунги кунда 2 минг 764 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барпо этилган, яна 648 та хонадонли уйлар қурилмоқда.

    Бу шаҳар 200 минг аҳолига мўлжалланган. Унда боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий муассасалар, иш ўринлари учун саноат зонаси бўлади. “Янги Ўзбекистон боғи” ҳам шу ерда барпо этилади.

    Давлатимиз раҳбари бу қулайлик, хавфсизлик, сифатли эксплуатацияни мужассам этган ақлли шаҳар бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу боис лойиҳани яна бир бор синчиклаб кўриб чиқиш, сифат назоратини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates