Наманганлик яна уч нафар ўқувчи хорижнинг нуфузли университетларидан грант ютиб олди

    Таълим 11 феврал 2021 1181

    Чуст туманидаги 64-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳамидулло Абдураҳмонов IELTS дан 7,5 баллни қўлга киритиб, АҚШнинг Webster университетидан 16000 доллар,  Clarkson университетидан 35000 доллар, Purude университетидан 20000 доллар миқдорида грантларни ютиб олди. 

    Тумандаги 19-ДИМИнинг 11-синф ўқувчиси Жўрабек Самиев ҳам шундай муваффақиятга эришган ўқувчилардан. Айни пайтда у АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳридаги Webster университетининг иқтисодиёт йўналишига талабаликка қабул қилинди. Шу билан бирга университетда ўқиш учун йилига 19000 доллар, 4 йил учун 76000 доллар грант соҳибига айланди.

    74-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Маҳмудов эса Флорида университетида таълим олиш учун 40000 доллар миқдорида грантни қўлга киритди.

    Наманган вилоят халқ таълими

    бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates