Нарзулло Обломуродов Мўйноқ Экология музейи ҳовлисига кўчат ўтқазди

    Сайлов 11 октябр 2021 471

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Қорақалпоқ тарихи ва маданияти музейининг филиали Мўйноқ Экология музейининг тарихи ва бугуни ҳақида ходимлар билан суҳбатлашди.

    Бу ерда қорақалпоқ халқининг тарихи ва миллий қадриятларини ифодаловчи экспонатлар ўрин олган. Музей этнография, табиат, археология ҳамда янги тарих бўлимларидан иборат.

    Табиат бўлимида Орол денгизининг ҳайвонот ва наботот оламига оид экспонатлар мавжуд. Бундан ташқари мўйноқликларнинг ов қуроллари, қайиқларни учратасиз. Шунингдек, Орол денгизининг ҳолатини акс эттирувчи NASA томонидан тасвирга олинган фотосуратлар ўрин олган.

    Шу билан бирга музейда бир пайтлар Мўйноқда фаолият юритган консерва заводининг фотоальбомлари, экспортга жўнатилган консерва қутиларининг макетларини ҳам кўриш мумкин.

    Нарзулло Обломуродов музейни бугунги Мўйноқ табиатига оид экспонатлар билан бойитиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    Этнография бўлимида қорақалпоқ халқининг тарихи, этнографиясига оид маълумотлар ва экспонатлар, хотин- қизларнинг миллий либослари ва тақинчоқларини учратиш мумкин. Қорақалпоқ ўтови ичида Мўйноқда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, экологик муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Бу каби музейларни бойитиш ҳамда янги экология музейларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

    Нарзулло Обломуродов ўз анъанасига мувофиқ музей ҳовлисига кўчат ўтқазди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates