Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари Анқарада ёзги амалиёт курсларини ўтаб қайтди

    Таълим 25 август 2024 126

    Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги Туркия тиббиёт фанлари университети факультетининг бир гуруҳ талабалари Анқара шаҳрида малака ошириш ва ёзги амалиёт курсларини муваффақиятли якунлади.

    35 кун давом этган ёзги амалиёт курсларида мамлакатимиздан 30 нафарга яқин бўлажак шифокорлар қатнашиб, ўз тажрибаларини оширдилар. Хусусан, улар Анқара шаҳридаги нуфузли шифохоналардан бирининг хирургия, травматология, анестезиология, интенсив терапия бўлимларида амалий кўникмаларни эгалладилар.

    Амалиёт курслари якунида Туркия тиббиёт фанлари университети ректори Камолиддин Айдин иштирокида ташкил этилган сертификатларни топшириш маросимида мамлакатимиз элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этди.

    Тадбирда сўнгги йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги Туркия тиббиёт фанлари университети факультети битирувчилари замонавий билимларни эгаллаган ҳолда, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди. Бу йил Туркияга малака ошириш ва амалиёт ўташ мақсадида келган талабалар ҳам олган билим ва кўникмаларини Ўзбекистонда қўллашларига ишонч билдирилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ибн Сино юртидан келган ўзбек талабалари доимо ўзларининг илм олишга чанқоқлиги билан ажралиб туради. Биз бундан кейин ҳам Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги факультетимиз талабалари учун мана шундай амалий машғулотларни ташкил қилишни давом эттирамиз. Келгусида охирги курс битирувчилари учун Туркияда бир йиллик амалиёт дастурини жорий қилишни режалаштиряпмиз. Ўзбекистон билан муносабатлар биз учун жуда қадрли. Истиқболда юртингиздаги фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз. Жумладан, Бухорода стоматология факультетининг филиалини очмоқчимиз. Шунингдек, Самарқанд давлат тиббиёт институти билан ҳам қўшма лойиҳаларимиз бор», деди ректор Камолиддин Айдин.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates