Ўзбекистон ва Хитой олимлари Орол денгизи тубини ҳамкорликда ўрганишга киришди

    Орол денгизи қуриган тубининг экологияси ва атроф-муҳитига оид комплекс илмий экспедициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Мазкур экспедиция Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Шинжон экология ва география институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

    Тадбирда Оролбўйида экологик инқирознинг салбий оқибатларини тушуниш ва юмшатишда экспедициянинг роли муҳим эканлиги таъкидланди.

    Таъкидлаш жоизки, мазкур экспедиция доирасида экотизим, тупроқ, шунингдек, минтақа биохилма-хиллиги ҳолатидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган.

    Шунингдек, экспедиция давомида бир қанча илмий мақсадлар — микроорганизмларнинг биологик хилма-хиллигини, тупроқ таркибини ва фойдали қазилма конларини ўрганиш кўзда тутилгани таъкидланди. Чунки ҳозир Орол денгизи тубидан тўпланган туз нафақат энг яқин ҳудудларга, балки Хитой, Ғарб ва бошқа олис ҳудудларга ҳам тарқалаётганини кўриниб турибди.

    Тадбир давомида ташкилотчилар, жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти ва Шинжон Экология ва география институти вакилларига экспедициянинг расмий бошланиши рамзи бўлган байроқлар топширилди.

    Тадбир гуруҳ аъзоларига норасмий музокаралар ўтказиш ва бўлажак экспедиция бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар учун асос яратиш имконини берувчи сессия билан якунланди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates