Навоий вилоятида Ёшлар кунида 73 нафар жуфтлик никоҳдан ўтади

    Навоий вилоятида оила қуришни истаган ёшлар томонидан май ойида 857 та аризалар келиб тушган. Шундан 73 таси бугун 30 июнь - ёшлар кунида ўз никоҳларини расмийлаштирадилар.

    Навоий шаҳар «Тинчлик» бекатидаги темир йўл тизимида ишлайдиган Шапиев Аббос ҳамда Барноева Таманнолар бугун Хатирчи тумани ФҲДЁ бўлимидан никоҳларини қайд этдилар. Куёв Хатирчи туманидан, келин навбаҳорлик. Бу икки ёш касби туфайли умр йўлларини бирлаштирдилар.

    Мудира Манзура Қўлдошева ёшларга мустаҳкам оила қуришини тилаб, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширди, хабар беради Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates