Навоий вилоятидаги лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

    Бизнес 31 январ 2022 1119

    Жорий йил 30 январда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятига бориб, у ердаги инвестициявий фаолиятнинг таҳлилини ўтказди ҳамда вилоятда амалга оширилаётган лойиҳаларни ўрганиб чиқди.

    «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ЭИЗ ҳозирги вақтда янги йирик саноат корхоналари ташкил этилиши мумкин бўлган фойдаланилмаётган, бўш турган майдон ва инфратузилмавий салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

    Шу муносабат билан, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ЭИЗ ҳудудида янги лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар ва тадбиркорларни жалб қилишни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

    Шунингдек, ишчи гуруҳ бир қатор саноат объектларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди ҳамда лойиҳалар ташаббускорлари билан улар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича режаларни ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.

    Баён этилган барча масалалар назоратга олиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates