Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, вилоят фаоллари, нуронийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган йиғилишда Ҳамидулла Насимович Қудратовнинг Навоий вилоят судининг раиси этиб тайинланганлиги маълум қилинди.
Ҳ.Қудратов тизимдаги меҳнат фаолиятини 1987 йилда Тошкент шаҳри Олмазор тумани суди раиси сифатида бошлаган бўлиб, ўтган давр мобайнида Тошкент шаҳар суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳамда Олий судлари судьяси, Тошкент ҳарбий округ ҳарбий судининг судьяси лавозимларида ишлаган.
Ҳ.Қудратов 2011 йилдан бугунга қадар Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган.