Навоийда жиноий гуруҳ 200 минг сўмлик купюрадаги 400 млн сўм пулларни 160 млн сўмга алмаштирмоқчи бўлди

    Хавфсизлик 10 август 2023 1322

    Қизилтепа туманида истиқомат қилаётган асли бухоролик 30 ёшли А. АйТи соҳасида тўплаган билим ва тажрибасини сохта пул ишлаб чиқаришга йўналтирди.

    Бунинг учу у жиноий тўда тузди. Улардан бири пулларни ишлаб чиқариш, бири муомалага киритиш яна бири ёрдамчи ва ҳайдовчилик қилишни келишиб олишди.

    Жиноий гуруҳ 200 минг сўмлик купюрада жами 400 млн сўм пулларни ишлаб чиқариб уни ҳақиқий пулларга алмаштириб олишга уринади.

    Навоий вилояти ИИБ ва Департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, улар 400 млн сўм сохта пулларни 160 млн сўм ҳақиқий пулларга алмаштирилаётган пайтида қўлга олинган.

    Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates