Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, “O.D.” фермер хўжалиги раҳбари С.У. ва “E.B.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан ажратилган 600 млн сўм кредит маблағини пудратчи “E.B.” МЧЖга артизан қудуқларини қазиш учун ўтказишга эришиб, амалда 1 дона артизан қудуғини қазиш ишларини қисман бажариб, кредит маблағларини пудратчининг ҳисоб-рақамидан нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.