Қўлларни нега тез-тез ювиш керак?

    Пандемия даврида қўлларни мунтазам тарзда совунлаб ювиш кун тартибига чиққан эди. Аммо ҳозирчи, гигиенанинг бу оддий қоидаси кўпчилик томонидан унутилмадимикан?! Қўлларни доим ювиш турли касалликлар профилактикасида муҳим аҳамиятга эга.

    Энг кўп бактериялар қўл кафтида яшайди. Инсон танасидаги кўп бактериялар соч ва қўлларда тўпланган. Бактерияларнинг аксарияти тирноқлар остида, кафтларнинг ён томонларида ва терининг бурмаларида бўлади.

    Тоза қўл териси юзасида микроблар 10 дақиқа ичида ўлади. Агар қўллар ифлос бўлса, 95% ҳолларда микроблар омон қолади ва фаол равишда кўпайиши мумкин.

    Олимлар чап ва ўнг қўлларда мутлақо бошқа-бошқа микроблар яшашини аниқлаган.

    Офис ходимининг қўллари ўртача 10 миллион турдаги бактериялар билан алоқа қилади.

    Юзасида энг кўп бактерия тўпланадиган нарсалар — пул, телефон ва эшик тутқичларидир. Чунки улар доимий муомалада бўлиб, бир кунда бир нечта қўл билан ушланиши мумкин. Шунга қарамай, катта ёшли аҳолининг атиги 27 фоизи пул ушлаганидан кейин қўлларини ювар экан.

    Замонавий технологияларнинг ривожланиши билан кўплаб микроорганизмлар компьютерлар ва ноутбукларнинг клавиатураларида, шунингдек шаҳар аҳолисининг аксарияти деярли бир дақиқага ҳам ажралмайдиган мобил телефонларида яшайди. Масалан, мобил телефон юзасида микроб ва бактериялар ҳожатхонадагига қараганда 10 баравар кўпроқ бўларкан.

    Қўлни камида 20 сония давомида ва илиқ сувда ювиш тавсия этилади. Жуда иссиқ сувда ювиш қўл гигиенаси самарадорлигини оширмайди. Аксинча, иссиқ сув зарарли бўлиб, қўлнинг нозик терисини қуритади ва яллиғлантириши мумкин.

    Афсуски, тез-тез қўл ювиш фойдали микроорганизмларни ҳам ўлдиради. Қўлларимизда нафақат касаллик уйғотувчи, балки организмимизни ҳимоя қиладиган фойдали бактериялар ҳам яшайди. Қўлларни ҳаддан ташқари кўп ювиш уларнинг ҳам нобуд бўлишига олиб келади.

    Бундан ташқари, ювиш воситаларидан кўп фойдаланиш туфайли тери ёрилиши ва бу ёриқлар инфекциялар учун ўзига хос «кириш эшиги»га айланиши мумкин. Бироқ, бу қўлларни кунига бир-икки марта ювиш керак дегани эмас, уларни ҳар сафар ифлосланганидан кейин тозалаш керак.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates