Нашр маълумотларига кўра, резолюция учун 68 киши овоз берди, тўққиз киши қарши чиқди. Ушбу ҳужжат, ҳатто, Исроил билан музокара олиб бориш йўли билан ҳал қилиниши нуқтаи назаридан ҳам, Фаластин давлати ташкил этилишини қатъий рад этади, деб хабар беради ria.ru.
“Исроил Кнессети Иорданиянинг ғарбий қисмида Фаластин давлатининг ташкил этилишига кескин қарши. Фаластин давлатининг ташкил этилиши Исроил давлати ва унинг фуқаролари учун экзистенциал хавф туғдиради, Исроил-Фаластин можаросини давом эттиради ва минтақани беқарорлаштиради”, деб резолюциядан иқтибос келтиради нашр.