Навоийда «Саҳро бахшилари» мусиқий фестивали ўтказилди

    Фестивалда халқ достонларидан намуналар, бадиҳагўйлик йўлида термалар, айтишувлар ижро этилди.

    Халқимиз азалдан миллий қадрият, урф одатларни асраб-авайлаб, давом эттириб келмоқда. Хусусан, улану,лапарлар, қадимий достонлар неча асрлардан буён сақалланиб, авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўтказилган «Саҳро бахшилари» мусиқий фестивалида ҳам ана шу шукуҳни кузатиш мумкин.

    Туманнинг Олтинсой маҳалласи ҳудудида жойлашган Амирқул Пўлкан шоир боғида бўлиб ўтган ушбу фестивалда республикамизда фаолият олиб бораётган бахшилар жумладан, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги бахшилик мактаби ижодий жамоаси, таниқли халқ бахшилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

    Халқимизнинг юксак бадиий ижодиёти асосида яратилган номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижодининг қадимий анъаналарини тиклаш ва миллий қадриятларни изчил ривожлантириш, ижодий уюшмалар ҳамкорлигида бахши ва достончилар ижодининг энг яхши намуналарини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган фестивал йиғилганларга юқори кайфият бағишлади. Халқ достонларидан намуналар, бадиҳагўйлик йўлида термалар, айтишувлар ижро этилди. Айниқса, ёш бахшиларнинг чиқишлари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

    Фестивал якунида барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates