Навоийда 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида

    Йиғилишда асосий масала – Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

    Вилоят республикамизнинг қоқ марказида жойлашган, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд.

    Сўнгги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Боғча қамрови 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.

    Халқимиз қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти яратилмоқда.

    Ҳозирда вилоятда 15 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.

    Мамлакатимизнинг энг муҳим транспорт артерияларининг 16 фоизи Навоий ҳудудидан ўтган. Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 240 километрли “Қўнғирот-Бейнов” янги йўли фойдаланишга топширилди. Бу ҳам Навоийнинг логистика маркази сифатидаги аҳамиятини янада оширади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates