Ўзбекистонда илк бор 7-8 синф ўқувчилари ўртасида Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадаси ўтказилмоқда

    Таълим 27 феврал 2021 29950

    Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 27 февраль куни олимпиаданинг ҳудудий босқичига старт берилди.

    Олимпиада топшириқлари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаменти томонидан тайёрланди.

    Назорат материали 15 та ёпиқ (вариантлар орасидан танланадиган) ва 15 та очиқ (иштирокчилар томонидан ёзиладиган) тест саволларидан иборат бўлиб, топшириқларни бажариш учун иштирокчиларга 120 дақиқа вақт ажратилади.

    Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда 7-8 синф ўқувчилари синфларига ажратилмасдан, тенг имкониятлар асосида топшириқ бажаради. Ҳар бир ҳудуддан энг юқори натижаларни қўлга киритган 6 нафар иштирокчи республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

    Ҳудудий босқич олимпиада жавоблари бугуннинг ўзида эълон қилинади.

    Олимпиаданинг Республика босқичи март ойида ўтказилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates