“Назм ва наво” тадбир бўлиб ўтди

    Маданият 9 феврал 2021 1761

    Ҳар бир халқнинг, миллатнинг номини шуҳратини дунёга машҳур қилгувчи буюк ва нодир фарзандлари бўладики, улар куррайи заминда мангуликка дахлдор ва умрбоқийдирлар. Биз азиз номларини дил тўла ғурур ва шараф билан тилга олаётган буюк аждодларимиз ҳам ана шундай беназр ва етукдирлар.

    Буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9 февраль куни Вобкент тумани Маданият марказида туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлими, ЎзМТДП туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман маданият бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Назм ва наво” бадиий мусиқий театрлаштирилган маданий тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбир сўнгида туманда ўтказилган “Навоий ворислари” кўрик-танловининг ғолибларига туман ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

    Юсуф НАСУЛЛАЕВ
    Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,

    давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини

    таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси