АИ-80 русумли бензин жойларда АИ-92 деб сотилаётгани ҳақидаги эътирозлар ўз тасдиғини топдими?

    Ижтимоий тармоқларда "АИ-80 русумли бензин АИ-92 деб сотилаяпти" каби ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензин бўйича эътирозли видеолавҳа тарқалди.

    Ушбу мурожаатдан хабар топган ва айнан ўша вақтда бошқа бир ҳудудда ўрганиш олиб бораётган Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи И.Ниматуллаев ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Б.Сидиков ҳолатни тўғри ва холисона баҳолаш учун воқеа жойига зудлик билан етиб борди.

    Ж.Тўлаганов ҳамда Қ.Дўсовга қўнғироқ қилиниб, уларнинг иштирокида “Ўзэнергоинспекция” Тошкент назорат-кимё лабораторияси томонидан бензиндан таҳлил учун намуналар олиниши айтилганида, улар бу таклифни рад этишди.

    Шундан сўнг холислар ва гувоҳлар иштирокида блогер “АИ-80 қуйиляпти”, деб тахмин қилган АИ-92-русумли ҳамда АИ-80 русумли автобензиндан ўрнатилган тартибда сифат таҳлили учун намуналар олинди.

    Олинган намуналар “Ўзэнергоинспекция” Тошкент назорат-кимё лабораториясида сифат таҳлилидан ўтказилди.

    Лаборатория таҳлили блогер “АИ-80 русумидаги бензин”, деб гумон қилган бензиндаги октан сони 92,3 эканлигини кўрсатди. Бу миқдор АИ-92 русумидаги бензин учун хосдир.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ мазкур воқеани шундай қолдирмайди ва ижтимоий тармоқ орқали ёлғон маълумот тарқатиб, одамларни чалғитган, ноҳақ айблов орқали компания имижига ҳамда АЁҚШларда меҳнат қилаётган ходимлар шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказган блогерга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини сўраб ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат қилишини билдиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates