Тошкентда 2 та АЁҚШ сифатсиз бензин сотаётгани аниқланди

    Лаборатория таҳлилларида шохобчаларда сотилаётган автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаган.

    Ўзенергоинспекция Тошкент вилоятидаги икки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ўз камчиликларини бартараф этгунига қадар биржа савдоларида қатнашолмаслигини маълум қилди.

    Хабар берилишича, Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Н.Р.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШдан олинган АИ-95 русумли бензин намунаси лаборатория таҳлилларида сифатсиз экани аниқланди.

    Шунингдек, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Д.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам худди шу каби ҳолат аниқланди. Шу билан бирга қоидаларга зид равишда ностандарт елим идишларга бензин сотаётгани ҳам ошкор бўлиб қолди.

    "Ҳозирда ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди", — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates