Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди

    Бугундан бошлаб Аи-80 бензини нархининг сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 5 фоиз миқдорида ўсишига чеклов жорий этилди.

    Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржасида Аи-80 автомобиль бензини нархининг юқори чегарасини белгилади, деб хабар бермоқда “Spot”.

    Қайд этилишича, қўмитанинг 12 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб Аи-80 бензини нархининг сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 5 фоиз миқдорида ўсишига чеклов жорий этилди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.

    Шундай қилиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқарган бензиннинг дастлабки нархи бир тоннаси учун 8 931 005 сўмни ташкил этса, жорий этилган чекловни ҳисобга олган ҳолда бир тонна бензиннинг энг юқори нархи 9 377 555,25 сўмга тенг бўлади.

    Ноябрь ойида Аи-80 бензинининг биржа нархи бир тонна учун 10 миллион сўмдан ошиб кетди. Бир йил аввал Аи-80 бензиннинг тоннаси ўртача 7 миллион 228 минг сўмдан сотилган.

    Бундан аввал қўмитаннинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилганди. Нархларнинг кескин пасайишига қарамай, биржадаги пропан таклифи деярли икки баравар камайди — 2 минг тоннадан 1 минг тоннагача.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates