Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади

    Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.

    Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.

    Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.

    Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади.

    Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.

    Хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликлари, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўралди.

    Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates