Нега иссиқ кунларда муздек сув ичиш мумкин эмас?

    Ёзнинг жазирама кунларида кўпчилик муздек сув ичиш билан ўз чанқоғини қондиришга ҳаракат қилади. Хўш, бу қанчалик тўғри?

    Ушбу саволга олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова жавоб берди.

    — Кўпчиликнинг фикрича, иссиқ ҳавода муздек сув ичиш чанқоқни қондириб, организмни тез совутади. Бироқ бу нотўғри, — дейди мутахассис. — Чунки жазирама пайти тана ўзини табиий совутиши натижасида кўп терлайди.

    Совуқ сув ичганда эса организм уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стрессдир.

    Қолаверса, жазирама кунлари муздек сув ичиш кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Биринчи галда совуқ ичимлик овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этади.

    Маълум бўлишича, паст ҳароратли сув истеъмол қилиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатнинг қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради.

    Айниқса, совуқ сув ёғли таомлар билан бирга ичилганда ёғнинг организмга сўрилиши қийинлашади. Бу эса саломатлик учун анчагина хавфли.

    Шунингдек, паст ҳароратли ичимлик танада овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-халқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

    Аксинча, жазирама ҳавода илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиш тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди.

    Қолаверса, бундай ичимлик чанқоқни тез қондириб, танадаги терморегуляцияни рағбатлантиради. Натижада иссиқ ҳавода организм тезроқ совийди.

    Шу билан бирга, илиқ сув танадаги сув-туз балансини меъёрлаштиради.

    Бунинг учун кунига ўртача 2-3 литр илиқ суюқлик (кўк чой, газсиз минерал сув) ичиш тавсия этилади.

    Бундан ташқари, чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради.

    Жазирамада газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates