Куз фаслида нега аллергик касалликлар авж олади?

    Юртимизда кузнинг илк ҳафтаси. Буёғига аста-секин кунлар салқинлашиб бораверади. Оқибатда кўпчиликда иммунитет сусайиб, қатор касалликлар авж олиши кузатилади. Мавсумий аллергия — шулардан бири.

    Хўш, бу хасталик қўзғалиши қайси омиллар билан боғлиқ? Унинг қандай белгилари бор?

    Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.

    — Ҳозирча ёғин-сочинли кунлар бошлангани йўқ. Юртимиз иқлим шароитида сентябрь, октябрь ва ҳатто, ноябрь ойлари ҳам нисбатан илиқ келиши мумкин.

    Демак, ёғингарчик бўлгунига қадар ўсимлик чанглари ўз аллергик хусусиятини сақлаб қолиши табиий. Бу — биринчи омил.

    Иккинчи омил ёмғирдан кейин замбуруғ спораларининг ҳавога юқори концентрацияда кўтарилиши билан боғлиқ. Шу сабабли бу даврда замбуруғга нисбатан аллергик ҳолатларнинг оғир формалари учрайди.

    Учинчи омил — хазонрезги. Чунки куз ойларида дарахт ва буталардан тўкилган япроқларда замбуруғ споралари энг кўп учрайди. Бундан ташқари, аллергенлар зах ёки моғорлаган хоналар ҳамда ертўлаларда ҳам кузатилади.

    Тўртинчи омил. Салқин ҳароратда кўпчилик асосий вақтини ёпиқ иншоотлар, хонадонлар ичида ўтказиши табиий. Бундай шароитда уй чанги, ит, мушук сингари ҳайвонлар юнги ҳам аллергик симптомларни келтириб чиқаради.

    Бурун битиши, қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши, аксириш, ҳорғинлик ва баъзан йўтал мавсумий аллергияга хос аломатлардир.

    Шу каби белгилар кузатилган беморлар ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишлари тавсия этилади.

    Профилактик чоралар:

    • Хонадонлар ҳовлиси, айвонлар, тарнов ва мўриларни тўкилган барглардан тозалаб туриш керак.
    • Ҳаммом, ошхона каби намлик юқори жойларда моғор ҳосил бўлмаслигига алоҳида аҳамият бериш зарур.
    • Шунингдек, яхши исимайдиган ва зах хоналарда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучайиши мумкин.
    • Хоналарни тез-тез тозалаш ва шамоллатиб туриш орқали ҳам аллергик реакциялар симптомларини камайтирса бўлади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates