Диетологлар қовунни фақат пишган ҳолда, асосий овқатлар орасида ва бошқа маҳсулотлар билан аралаштирмасдан истеъмол қилишни тавсия этишади. Қовунни оч қоринга ёки кечқурун соат 17:00 дан кейин ейиш мақсадга мувофиқ эмас
Кечқурун углеводларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш организмда инсулин миқдорининг ошиши ва ёғларнинг тўпланишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, айрим тиббий ҳолатларда қовунни истеъмол қилиш мутлақо тавсия этилмайди.
Масалан, ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовундан тийилиш керак
Қовун калория жиҳатидан юқори эмас — 100 граммида ўртача 30–38 килокалория мавжуд. Бироқ гликемик индекси юқори бўлгани ва таркибида шакар миқдори кўп экани сабабли, у қандли диабет ёки семизликка мойил кишилар учун мақбул маҳсулот ҳисобланмайди
Шу билан бирга, қовун инсон саломатлиги учун бир қатор фойдали хусусиятларга эга.
У асаб тизимини тинчлантиради, кайфиятни яхшилайди, организмни зарур витаминлар ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Хусусан, таркибидаги фолий кислотаси туфайли ҳомиладор аёллар учун айниқса фойдали ҳисобланади
Қовун ич қотиши, юрак фаолиятининг сусайиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, суяк муаммолари, терининг қуриши ва сўллиғи, соч ва тирноқлар ҳолати ёмонлашганида ёрдам берувчи табиий восита сифатида ҳам тавсия этилади. Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлашда ҳам самарали таъсир кўрсатади
Санитария-эпидемиология хизмати фуқароларга қовун ва тарвуз каби полиз маҳсулотларини йўл ёқасида сотиб олмасликни тавсия этади. Сабаби, бундай маҳсулотлар атроф муҳитдаги токсик моддаларни ўзига сингдириши ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин








