Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри?

    Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам чой ичишни канда қилмайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бу ҳақда мутахассисдан жавоб олдик.

    — Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлашга ёрдам беради, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади.

    Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан:

    Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.

    Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради.

    Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

    Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади.

    Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради.

    Баъзи чойлар метаболизмни тезлаштиради, бу эса озишга кўмаклашади.

    Иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди ва танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади.

    Ёз чилласида иссиқ чой ичишнинг баъзи зарарли томонлари ҳам бор:

    Агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдори ва турига қаратиши зарур. Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеин уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин.

    Иссиқ ичимликлар баъзи одамлар учун ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор. Ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлади.

    Чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис ҳаддан ташқари иссиқ чой ичиш танани сувсизлантириши мумкин.

    Шундай экан, ёз ойларида иссиқ чой ичишдан аввал организмнинг ўзига хос хусусиятлари, касалликларга мойиллиги, табиий эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates