баннер
26 мар 2025
05:22

    Негр номли ширинлик ишлаб чиқарган фирма огоҳлантириш олди

    Ижтимоий тармоқларда «Айтганча, Ўзбекистон ирқчиликнинг барча шаклларини тугатиш бўйича конвенцияни аллақачон ратификация қилган...» деб қолдирилди.

    Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси мазкур пост юзасидан муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон барча шакллардаги ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича Конвенцияни ратификация қилган ва ушбу йўналишда тегишли халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олган.

    Шу билан бирга, ҳар қандай маҳсулотнинг экспорти халқаро талаблар ва импорт қилувчи давлатнинг қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

    Айтиш керак, маҳсулот тамғалашига оид барча талаблар аниқ белгиланган бўлиб, уларнинг бажарилиши ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар зиммасига юклатилади.

    Шу сабабли, халқаро бозорда маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт жараёнларида муаммоларга дуч келмаслик учун белгиланган техник талаблар ва қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиш лозим.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқарувчига тегишли огоҳлантириш хати юборди.

    Эслатиб ўтамиз, ирқий камситиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколат доирасига кирмайди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech