баннер
24 апр 2025
15:09

    Болалар таглигига ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Таглик қироли пайдо бўлдими?» сарлавҳаси остида турли хабарлар тарқалмоқда.

    Хабарларда "Бугун дўконга кирсам, янги “завоз” йўқ деди. Ҳамма “остатка” сотаётганмуш. Тагликларга сертификат жорий қилиб, импорт тагликларга сертификат бермаётганмуш. Билмадим”. дейилади.

    Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Матбуот хизмати мазкур масалага ойдинлик киритди.

    Қайд этилишича, Инспекцияси томонидан ушбу маҳсулотга нисбатан ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган. Шу билан бирга, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари қуйидагича белгиланган:

    • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш тартибларига оид низомлар» 2024 йил 14 ноябрдан кучга кирди.
    • Мазкур ҳужжатнинг 1-иловасига асосан, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотлар мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилади ва уларга нисбатан мажбурий мувофиқликни тасдиқлаш (сертификатлаш) тартиби қўлланилади.
    • Шу билан бирга, 1-ИЛОВА — **«Хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»**нинг 3-иловасига биноан, ушбу маҳсулотлар давлат реестрига киритилгандан сўнггина мажбурий сертификатлаш талаб этилади.

    Ўзбекистон Республикаси «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган маҳсулотларнинг хавфсизлиги ҳамда сифатини таъминлаш мақсадида, уларнинг мувофиқлиги тасдиқланиши лозим. Шу боис, маҳсулотларнинг қонунчиликда белгиланган тартиб асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши ва мувофиқлиги тасдиқланиши зарур.

    Бугунги кунда мувофиқлик сертификатини олиш учун Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ҳеч қандай электрон платформаларда тақиқ қўйилмаган.

    Шу сабабли, мазкур маҳсулотларга нисбатан ҳеч қандай қўшимча тақиқ ёки чекловлар жорий этилмаганини маълум қиламиз.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech