Шу кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Сувонова даст кўтаришда олтин, силтаб кўтариш ва иккикурашда кумуш медални қўлга киритди.
Нигора Сувонова даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 128 кг, икки кураш натижасига кўра 229 кг натижани қайд этди.