Жаҳон чемпионатида оғир атлетикачиларимиз 12 та медалга сазовор бўлди

    Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 12 медалга эга чиқди. Шундан 2 таси олтин, 4 таси кумуш ва 6 таси бронза.

    Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида маҳоратли оғир атлетикачимиз Омадилло Олимов +102 килограмм вазнда кечган баҳсларда иштирок этди. Лима супачасидаги муросасиз мусобақалар сарҳисобига кўра, Омадилло Олимов даст кўтаришда 150 кило, силтаб кўтаришда 195 килограмм ҳамда иккикурашда 345 килограмм тошни бўйсиндирган ҳолда 3 та кумуш медални қўлга киритди.

    Айтиш лозим, жаҳон чемпионати давомида Бекзод Ғофуржонов 1 та кумуш ва 2 та бронзага, Маржона Абдумуталова 1 та кумуш, 2 та бронза, Руслан Раҳматжонов 2 та олтин, 1 та кумуш медалга сазовор бўлиши, Дилноза Файзуллаева жаҳон оғир атлетикачи қизлари орасида кучли ўнликдан ўрин олиши мамлакатимизда маҳоратли ёш спортчиларни тайёрлаш, саралаш, йўналтириш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самараси бўлди, дейиш мумкин.



    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates