Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Диёрбек Эрматов олтин медални қўлга киритди

    Спорт 25 сентябр 2024 318

    Шу кунларда Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

    Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалига эга чиқди. -89 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди.

    Юртдошимиз даст кўтариш машқида 162 кг билан энг юқори натижани қайд этди ва мазкур йўналишда биринчи ўринни эгаллади. Афсуски, ҳамюртимизга силтаб кўтариш машқида бироз омад етишмади.

    Ушбу йўналишда у 186 кг кўтариб бешинчи, 348 кг билан икки кураш бўйича тўртинчи поғонани банд этди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates