Нижний Новгородда электр поезди юк машинасини уриб юборди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

    Йўловчи поезди чорраҳада тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Ҳодиса Нижний Новгород (Россия Федерацияси) да юз берди.

    Бахтсиз ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди. Электр поезди билан тўқнашув туфайли юк машинасининг салони мажағланган. Ҳодиса вақтида поездда 150 га яқин одам бўлган, уларнинг ҳеч бирига тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж туғилмади.

    Тўқнашув натижасида электр поездининг биринчи вагони рельсдан чиқиб кетди. Йўловчилар энг яқин бекатга автобусда етиб олишган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates