Никоҳни бекор қилиш тўғрисида судга даъво ариза берилганда давлат божи кимдан ундирилади?

    Биласизми? 8 феврал 2021 24443

    Саволларга "Мадад" ННТнинг бош мутахассиси Аброр Эзозхонов жавоб беради.

    • Никоҳни бекор қилиш тўғрисида судга даъво ариза берилганда давлат божи кимдан ундирилади?

    Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ давлат божи, никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан, агар эр-хотин биргаликда никоҳдан ажратиш ҳақида судга ариза ёзган бўлса, ўзаро келишган ҳолда томонларнинг биридан ундирилади.

    Давлат божи суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, такрорий никоҳни бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида ундирилади.

    • Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида контракт асосида таълим олишда контракт пулини иш ҳақидан тўлаганда даромад солиғи бўйича имтиёз борми?

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 378-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловдан даромад солиғи (12%) ушланмайди.

    • Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, бўлажак турмуш ўртоғим чет эл фуқароси. Никоҳни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказсак бўладими?

    Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

    Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

    Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.

    • Мен квартирамни сотмоқчиман, харидор ҳам топдим, аммо уларда ҳали тўлов учун керакли миқдорда пул йўқ. Улар закалат битимини тузишни таклиф қилишмоқда. Шу сабабли менга закалат нималиги ва битим бажарилмаганда қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида тушунча берсангиз?

    Амалдаги қонунчиликка биноан, шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади, бошқача қилиб айтганда – аванс. Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилади.

    Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади.

    Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.

    Шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates