Ўзбек шахмат гроссмейстерлари сони 30 нафарга етди

    «Muscat International Chess Championship 2024» турнирида шахматчимиз Ортиқ Нигматов 2501 рейтинг кўрсаткич қайд этди.

    2024 йилнинг 26 декабрдан 31 декабрига қадар Уммон давлатида «Muscat International Chess Championship 2024» турнири бўлиб ўтди.

    Турнирда иштирок этган шахматчимиз Ортиқ Нигматов 2501 (Qatar Masters 2024 +9.4; 3rd International President cup +35; Muscat International Chess Championship 2024 +9.8) рейтинг кўрсаткич қайд этди.

    Шу тариқа Нигматов сўнгги талабни бажариб, шахмат гроссмейстери унвонига эга чиққан ўттизинчи ўзбекистонликка айланди, дея хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси.

    "Шахматчимиз GM лик норма талабларини муддатидан олдин бажарган, фақатгина рейтинг кўрсаткичлари бир марта 2500 рейтингдан ўтиши лозим эди", дейилади хабарда.

    Қувонарлиси шундаки, Ортиқ Нигматов 9 та турдан иборат баҳсларда 7 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган ҳолда 8 очко тўплаб «Muscat International Chess Championship 2024» турнири ғолибига ҳам айланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates