Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал «Fischer-2022» турнири ярим финалига чиқди

    Спорт 27 октябр 2022 1009

    Нодирбек кеча 3 ва 4-тур доирасида исландиялик Хьййорвар Стейн Гретарссонга қарши 4 партия ўйин ўтказди ҳамда уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

    Аввал хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

    Абдусатторов кеча 3 ва 4-тур доирасида исландиялик Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши 4 партия ўйин ўтказди ҳамда уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Шу тариқа, ҳамюртимиз 8 имкониятдан 7,5 очко тўплаган ҳолда «А» гуруҳида муддатидан аввал ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

    Абдусатторов бугун гуруҳ босқичининг сўнгги 2та тур баҳсларини (Непомнящий ва Уэслига қарши) ўтказади ҳамда гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолса, ярим финалда "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган шахматчи билан ярим финалда тўқнаш келади. Бу гуруҳда Накамура (АҚШ) ва Магнус Карлсен (Норвегия) гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб туришибди.

    Шахматчилар тур доирасида 2 та партия ўтказишади. Ғалаба қозонган шахматчи 2 очкога эга бўлади.

    А гуруҳи

    1. Абдусатторов - 8 (7½)

    2. Непомнящий - 5 (5)

    3. Со - 3 (3)

    4. Гретарссон - 0 (½)

    Б гуруҳи

    1. Cарлсен - 6 (5½)

    2. Накамура - 6 (5)

    3. Федосеэв - 4 (4)

    4. Блўбаум - 0 (1½)

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates